Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 27-моддасида “Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас. Шахс ушлаб турилган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ўтгунига қадар судга ушлаб туришнинг қонунийлиги ва асослилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун олиб борилиши керак. Агар ушлаб туришнинг қонунийлиги ва асослилиги судда исботланмаса, шахс дарҳол озод қилиниши керак” деган норма белгиланмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech